Muxbir.uz сайти Телеграм-каналида Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Ватак маҳалласида гўдак фарзандини шафқатсиз калтаклаётгани акс этган видео эълон қилинди. Хабарда қайд этилишича, аёлнинг қайнонаси келини ҳали ёш невараларини доимий равишда қаттиқ калтаклаётгани, ўлдириб қўйишидан қўрқаётганини маълум қилган.

Видеода боланинг бурнидан қон келгани, шунга қарамасдан, онаси томонидан шафқатсиз калтакланаётганини кўриш мумкин.

«Томоша қил, ҳайми, кайф қил… Сени касрингга бачаларинг (болаларинг — шевада) ем бўлади», — дея тинимсиз болани уради аёл.

«Ўзим туққан бўлсам ҳам, сен ҳ*идан бўлган. Кўриб томоша қил, мана бошланди, сенинг қилган қилиқларинг учун бошланди», — дея ерда ётган болани кўтариб, ерга уришни бошлайди.

ургут, шафқатсизлик

Ҳолат юзасидан Ургут туман ҳокимлиги муносабат билдирди. Унда айтилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.

«Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади хабарда.