Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида тез ёрдам машинаси ва Tracker иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ матбуот хизмати.

2022 йил 26 декабрь куни соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Tracker`га бориб урилган ва ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ. ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда, дейилади хабарда.