Ўзбекистон президентининг тавсияси бўйича Адҳам Икрамов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайланди, дея хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Савдо-саноат палатаси раёсати раиси янги таъсис этилган ва жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади. Айни вақтда Адҳам Икрамов Спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икрамов 2022 йилнинг февраль ойида вазир лавозимига тайинланган эди.