«Тошшаҳартрансхизмат» электробус ҳайдовчиси йўловчилар билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео юзасидан маълумот берди.

23 декабрь куни юз берган ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур ҳолат «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги сарой рақами 005, давлат рақами 01 719 OJA бўлган 81-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Б. С. томонидан содир этилгани аниқланди.

Йўловчига нисбатан муомала маданиятига риоя қилмагани ва ички тартиб қоидаларини бузгани учун ҳайдовчига нисбатан «1-Автобус саройи» филиали раҳбарияти томонидан қатъий чора кўрилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

«Тошшаҳартрансхизмат» фуқаролардан юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда 1062 ишонч рақамига ва info@tashbus.uz орқали мурожаат қилишлари ҳамда автобус ҳайдовчиси ёки чиптачиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб, автобус рақамини юборишларини сўради.