Тошкентда вояга етмаган шахсни йўловчи поезди уриб кетди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

20 декабрь куни соат 17:37 да Тошкент — Салар темир йўл бекатлари оралиғининг 3365-км 5−6-тўсиқлари орасида машинист бошқарувида бўлган йўловчи поезди 2005 йилда туғилган, вояга етмаган шахсни темир йўлнинг белгиланмаган қисмидан қулоғига қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган вақтда уриб юборган.

Поезд уриб юбориши натижасида вояга етмаган шахс олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан ҳодиса жойи ўрганилганда ҳудуд темир йўлнинг фуқаролар кесиб ўтиши тақиқланган жой экани аниқланган.