Бош прокурорнинг буйруғи билан Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг янги ўринбосарлари тайинланди, деб хабар қилди прокуратура матбуот хизмати.

тайинловлар, ҳарбий прократура

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия полковниги Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Отабек Холбоев тайинловга қадар Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган, аввалроқ эса Чирчиқ ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси ташкилий-назорат ва таҳлилий бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаб келган.

2020 йил март ойидан буён ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган адлия полковниги Баҳодир Каримбердиевич Худойбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

тайинловлар, ҳарбий прократура

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия подполковниги Қахрамон Анварович Исроилов Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Қахрамон Исроилов тайинловга қадар Навоий ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Адлия майори Сарвар Саттарович Мухитдинов ҳарбий прокурор ўринбосари лавозимини тарк этди.

тайинловлар, ҳарбий прократура

Бундан ташқари, Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Бердиқобилович Қосимовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.