Ўзбекистонда 2022 йил бошидан бери 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда ФВВ маълумотларига таяниб ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ис газидан заҳарланишлар оқибатида 146 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 50 нафар фуқаро жабрланган.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни кўмир, ўтин, нефть маҳсулотлари ва бошқа турдаги ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 26-ялпи мажлис олдидан йиғилишида 2020 йилдан бошлаб 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлгани, натижада 366 нафар фуқаро вафот этгани ва 307 киши турли даражада жароҳат олгани айтилганди.