Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, қардош Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбарлари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Шу кунларда Ўзбекистон делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Боку шаҳрида бўлиб тургани таъкидланди.