22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўтказган музокаралар чоғида Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.

«Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир», — деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, президент умумий маданий-тарихий меросни ўрганиш ва оммалаштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шу мақсадда ТВ, радио ва веб-сайтдан иборат қўшма ахборот ресурсини ташкил этиш, буюк ёзувчи ва шоирлар асарларини нашр қилишни таклиф этди.