Жорий йилнинг 22−25 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига ташриф буюради, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Бўлажак тадбир кун тартибидан транспорт боғлиқлиги, логистика, саноат кооперацияси, соғлиқни сақлаш, таълим, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири қатор икки ва кўп томонлама музокаралар ўтказади, шунингдек, Япония ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказади.