Душанба ва сешанба кунлари Тошкентнинг бир қатор кўчаларида йўл чизиқлари янгиланиши муносабати билан тирбандликлар юзага келди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ Telegram-каналидаги қисқа хабардан ташқари, бу ҳақда ҳеч қаерда эълон қилинмади.

Барвақт огоҳлантиришлар бўлмагани сабабли ҳайдовчилар бевосита ёпиқ участкалардан ортга қайрилиб олишга мажбур бўлган ва бу вазиятни янада оғирлаштирган.

Шаҳрисабз кўчасининг ёпилган участкаси. Ҳайдовчилар ортга қайтишга мажбур бўлишди.Шаҳрисабз кўчасининг ёпилган участкаси. Ҳайдовчилар ортга қайтишга мажбур бўлишди.

Ишлар Шаҳрисабз, Навоий, Амир Темур ва бошқа марказий кўчаларда олиб борилди. Амир Темур кўчасининг биринчи йўлаги бўйлаб эса жамоат транспорти учун ажратилган линия ҳам яратилди.

Сешанба куни кечқурун пойтахт ЙҲХБ ўз каналида ҳайдовчилардан айланма йўлларни танлашни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўради.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон пойтахтида ҳавонинг ифлосланиш даражаси охирги кунларда жуда юқори бўлиб қолмоқда