Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида янги 2023 йил байрам тадбирлари 2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА агентлиги маълум қилди.

Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болаларга «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Янги йил байрами тадбирлари пойтахтда 25 декабрдан 5 январгача бўлиши ҳақидахабар берганди. Пойтахт бўйлаб байрам арчалари 17 та нуқтада ўрнатилади.