Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошганини маълум қилди.

«Пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, халқимизнинг қаҳрамонларча меҳнати билан эришилган айрим ютуқларини айтиб ўтишни ўринли деб ҳисоблайман. Кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошди. Ҳаммангизнинг хабарингиз бор, 2018 йилда бу кўрсаткич 52 млрд доллар эди. 80 миллиард доллардан ошди», — деди президент.

Давлат раҳбари шу йилнинг ўзида 8 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келгани, экспорт эса 19 млрд долларга (2018 йилда 14 млрд доллар эди) етганини айтди.

«Бу каби рақамлар, бундай натижалар илгари бизда бўлмаган эди. Бу ҳам халқимизнинг бирдамлиги, халқимизнинг меҳнатсеварлиги натижасида эришилди, бу ҳам ҳақиқат», — деди Шавкат Мирзиёев.