«Мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади» — президент

Президент парламентга мурожаатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларга тўхталди: адвокатларни танлаш бўйича электрон тизим яратилади, вилоят судлари масъулияти ва ваколатлари оширилади, прокурорларнинг холислиги қонун билан мустаҳкамланади, айблов хулосалари эса фақат ҳимоя фикри билан қабул қилинади.

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошди — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошганини маълум қилди. «Бу каби рақамлар, бундай натижалар илгари бизда бўлмаган эди. Бу ҳам халқимизнинг бирдамлиги, халқимизнинг меҳнатсеварлиги натижасида эришилди», — деди президент.

Ўзбекистонда 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинди

Президент Мирзиёевнинг айтишича, йилга ном танлаш учун аҳолидан тушган «20 мингга яқин таклиф» муҳокама қилинган. «Жуда кўп ўйландик», деди у. Давлат раҳбари 2023 йилга берилган номни изоҳларкан, Юсуф Хос Ҳожибдан иқтибос келтирди: «Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади».

«Маърифат ўрнини радикаллашув ва жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев жамиятда ҳеч қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

«Қўл бошқаруви»дан — тизимли бошқарувга ўтиш вақти келди — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат бошқарувида «қўл бошқаруви»дан аниқ натижага ишлайдиган тизимга ўтиш вақти келганини таъкидлади. «Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда «овози йўқ». Уларнинг қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас», — деди Шавкат Мирзиёев.

Янги йил байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январгача давом этади

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида янги йил байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январгача қадар маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда ўтказилади. Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болага «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Қашқадарёдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Қашқадарёда Spark юк машинаси билан тўқнашди. Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.

2025 йилгача барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади

Президент келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилишини таъкидлади. Бунинг учун $2 млрд инвестиция жалб қилинади. Натижада 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилиши кутилмоқда.

«Она тилини билишга мажбур қилишимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, «менинг фарзандим чет тилларини биладию, она тилини билмайди, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас». «Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — дея қўшимча қилди президент.

Президент жамоат транспорти масаласига тўхталди (трамвай тилга олинмади)

«Жамоат транспортидаги вазият мутлақо ўзгаради», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, пойтахт учун 1000 та автобус харид қилинади, 7 та ер усти метро бекати очилади, 2023 йилда ҳудудлар яна 1000 та автобусга эга бўлади. Бошқа транспорт турлари ҳақида эса сўз юритилмади.

Тинтув, телефон суҳбатини тинглаш ва мулкни хатлаш учун санкциялар судга ўтказилади. Бу ҳақда 5 йил олдин ҳам гапирилганди

Президент тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, у одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилишини айтди.

Самарқанд ва Андижонда 4 кг гиёҳванд моддаларини сақлаганликда гумонланган шахслар ушланди

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Самарқандда 1,4 кг опий ва 1,7 кг гашиш, Андижонда эса салкам 1 кг гашиш гиёҳванд моддасини сақлаганликда гумонланган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Танзила Нарбаева тўртта вазирликка аёллар масаласи бўйича қатъий талаблар қўйди

Сенат раиси Танзила Нарбаева тўртта вазирлик, Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла агентлигига аёллар масаласи бўйича қатъий талаблар қўйди. У масъул раҳбарлардан зўравонлик қурбони бўлганлар, муҳожир аёллар ва жазони ўтаб қайтган аёлларга кўмак бериш бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқишни сўради.

«Конституцияни шошилмасдан ишлаб чиқишимиз керак». Президент — конституциявий ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида «Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш керак»лигини таъкидлади.

Президент Самарқанд ва Наманган шаҳарларини республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилишини таклиф қилди. Уларни ривожлантириш дастури Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиши белгиланди.

«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади» — президент

Шавкат Мирзиёев бундан буён ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмаган вазир истеъфога чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вазирлар ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради.

Вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тагача камайтирилади — президент

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаришини айтди. Президент маълум қилинишича, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25−30 фоизга қисқаради.

«Қорақалпоғистон ташвиши — бутун Ўзбекистон ташвиши» — Шавкат Мирзиёев

Президент халққа мурожаатида Нукус воқеаларига ҳам тўхталиб ўтди. «Бизнинг эзгу мақсадимиз — биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Сурхондарёда Nexia`лар иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Nexia ва Nexia-3 ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда икки нафар фуқаро вафот этди. Ҳодиса светофор ишламаётган чорраҳада юз берди.

UzAuto Trailer корхонаси 561 млрд сўм эвазига хусусийлаштирилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, UzAuto Trailer корхонаси устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 561,1 млрд сўм эвазига Татаристоннинг «Химград» технополис саноат паркига сотилди. Корхонани мустақил баҳолаш ишлари PricewaterhouseCoopers томонидан амалга оширилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Зўравонликка учраган 28,7 фоиз аёл ажрашишга қатъий қарор қилган — тадқиқот

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти ярим йил давомида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида социологик тадқиқот ўтказди. Унда зўравонликка учраган 18−34 ёш оралиғидаги 420 нафар респондент қатнашди. Аёлларнинг 39,4 фоизи эрга гап қайтаришни зўравонлик ҳолатига сабаб қилиб кўрсатган.

ЖЧ-2022`даги энг эсда қоларли воқеалар, рекордлар ва сенсациялар

Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати эсда қоларли воқеаларга, рекордларга ва ёрқин хотираларга бой бўлди. Келинг, бир ой давомида диққатимизни ушлаб турган ушбу чемпионатнинг энг эътиборга молик лаҳзаларини бир эслаб ўтамиз.