Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда департамент матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, ушбу филиалнинг Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар 839 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Шароф Рашидов туман (Жиззах) бўлими томонидан «Шароф Рашидов тумангаз» газ таъминот бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу бўлим мансабдор шахслари жами 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштиргани маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.