Сурхондарё вилоятида 18 ёшли йигит бошқарувидаги катта тезликда ҳаракатланган Lacetti дарахтга бориб урилди, дея хабар берди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

17 декабрь куни соат 00:40 атрофида Узун тумани Қорашиқ маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда Сариосиё-Узун йўналишида ҳаракатланаётган 18 ёшли Lacetti ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилиб, ЙТҲ содир этган.

Машинада ҳайдовчи билан бирга бир нафар йўловчи ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган, йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 13 декабрь куни соат 9:45 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ-Тошкент йўлида юз берган. Spark ҳайдовчиси йўлнинг ўртасида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юбориб, унда ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолган. Оқибатда пиёда вафот этган.

йтҳ, сурхондарё, тошкент

Фото: ЙҲХХ

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.