Asialuxe Travel миллий туроператори янги йилни одатий нишонлаш ўрнига байрам кайфияти учун оммабоп ҳисобланган давлатлар ҳақида маълумот берди.

Ўзгача муҳит ва яқинларингиз билан нишонлашни хоҳлайдиган байрамлардан бири бўлган Янги йилга озгина қолди. Оливье, холодец, мандарин ва байрам дастурхони, албатта, яхши. Лекин байрамни одатий тарзда нишонлаш ўрнига бошқа давлатларга учиб кетиш ҳам мумкин.

Бугун Asialuxe Travel миллий туроператори «Қаерга жўнаб кетиш мумкин?», «Бу қанча бўлади?» ва «У ерларда нималар билан шуғулланиш мумкин?» деган саволларга жавоб беради.

Мальдив ороллари

Янги йилни эртаклардагидек оролларда кутиб олиш ўзгача ёқимли бўлади. Байрам таътилини Мальдивда ўтказиш — бу сокинликни яхши кўрадиган, лекин байрам гала-кечки овқатидан баҳраманд бўлишни хоҳлайдиганлар учун ажойиб вариант. Мальдивда Янги йил кечаси очиқ юлдузли осмон остидаги рақслар, қизиқарли интерактив машғулотлар, мазали егуликлар ва байрам мушакбозлиги билан эсда қолади.

1 январь куни тропик коктейль билан қумли пляжда ётиш ёки ҳайратланарли маржон қоялар сари шўнғиш — танлов сизники.

30 декабрдан 6 январгача комплекс туристик тўплам нархи икки кишилик хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 23 млн сўмдан бошланади.

БАА

Айнан Амирликларда Янги йил ўзгача нишонланади. Турли егуликлар, ажойиб шоу ва юлдузларнинг чиқишларини тақдим этадиган ресторанлардаги зиёфатларга жойлар олдиндан банд қилинади, Даунтаунда Бурж Халифа биносидаги мушакбозлик эса алоҳида эътиборга лойиқ.

реклама

Янги йил таътилида Дубайга бутун дунёдан минглаб саёҳатчилар ташриф буюришади, қишда бу ерда об-ҳаво илиқ ва қулай бўлади. Унутилмас байрам кечасидан кейин All Inclusive тизимидаги курортларда ёки фаол экскурсион дастурга эга шаҳар меҳмонхоналарида дам олиш мумкин.

30 декабрдан 4 январгача комплекс туристик тўплам нархи икки кишилик хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 18 млн сўмдан бошланади.

Миср

Таниқли Шарм-эль-Шейх курорти экзотик ва ранг-баранг. Курорт Янги йилни кутиб олиш учун ажойиб вариантлардан бири ҳисобланади. Қизил денгиз қирғоғидаги деярли барча меҳмонхоналар гала-кечки овқат, юлдузли меҳмонлар ва барча ёшдагилар учун кўнгилочар машғулотларни ўз ичига оладиган байрам дастурларини тайёрлашади. Барча жойда байрам муҳити ҳукм суради, ноодатий безаклар сифатида эса туяларни учратиш мумкин.

реклама

Об-ҳаво илиқ ва майин, сайёҳларни ҳайратланарли дайвинг ва маҳаллий гўзалликлар бўйлаб денгиз круизига чорлаб туради.

31 декабрдан 7 январгача туристик тўплам нархи икки кишилик хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 12,3 млн сўмдан бошланади.

Туркия

Туркия — бу фақат ёз ва жазирама дегани эмас. Анталия курортлари сизга Янги йилни «туркча» нишонлашни таклиф қилади. Ёзги мавсумдан фарқли равишда, қишда бу ер сокин, ҳашаматли меҳмонхоналар нархлари эса анча ҳамёнбоп.

Байрамда Анталия курортлари меҳмонларни Янги йил безаклари, маҳаллий ва хорижий таниқли кишиларнинг чиқишлари, ажойиб гала-кечки овқат ҳамда юқори тоифали сервис билан хурсанд қилишади. Иситиш тизимига эга бассейнлар эса денгиз ўрнини босади.

30 декабрдан 6 январгача комплекс туристик тўплам нархи икки кишилик хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 12,8 млн сўмдан бошланади.

реклама

Европа

Қишки Европа муҳити — қорли Швейцария, эртаклардагидек Лапландия, қадимий Прага ва романтик Париждаги байрам кайфиятини албатта ҳис қилиб кўришингиз керак.

Энг қулайи — виза олиб, Янги йил таътили вақтида бир нечта Европа давлатларига ташриф буюришингиз мумкин.

Туристик тўплам нархи талаблардан келиб чиққан ҳолда индивидуал ҳисобланади.

Янги йилни нишонлаш учун локация танлаганингизда энг муҳимини унутмаслик керак — қаерга борсангиз ҳам, яқинларингизни олиб бориш ва ҳар бир лаҳзадан завқланиш мумкин.

реклама

Йўналишлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни (+998) 71−211−22−22 ва (+998) 71 201−77−77 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel мобиль иловасини юклаб олсангиз бўлади.

Туристик тўпламларни Asialuxe Travel компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча сайёҳлик агентликларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel — сизнинг миллий туроператорингиз.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.