Сурхондарё вилоятида Lada Samara ҳайдовчиси маст ҳолда йўлда ётган пиёдани босиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 12 декабрь куни соат 19:30 да Ангор туманида содир бўлган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ЙТҲ оқибатида 46 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган. Lada Samara ҳайдовчиси ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситаларини ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.