Ноябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори октябрь ойидаги бироз пасайишдан кейин харидорларни қайта жалб қилди. Бу ҳақда иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг «Газета.uz» га тақдим этган шарҳида маълум бўлди.

Бир ой ичида республикада кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган ойга нисбатан 7,8 фоизга ошди.

Уй-жой савдосининг энг юқори ўсиш суръатлари Хоразмда — 38%, Навоий вилоятларида — 24% ва Қорақалпоғистон Республикасида — 23% қайд этилди.

Йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уй-жой савдосининг ўсиши 9 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг ноябрига нисбатан кўчмас мулк бозоридаги шартномалар сони 8,1 фоизга ошди.

кўчмас мулк бозори

Кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган олди-сотди шартномалари сонининг ўзгариши

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошланган ипотека кредитларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кенгайтирилган дастур кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ва талабни рағбатлантирмоқда.

Хусусан, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уй-жойлар учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди. Уй-жойлар учун дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини субсидия олиш орқали қоплаш мумкин. Бундан ташқари, 2021 йилда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидияларни ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати йил охиригача узайтирилди.

Тошкентда уй-жой ижараси нархларининг ўзгариши

Кузнинг сўнгги ойида пойтахтда ижара нархларининг пасайиши қайд этилди. Октябрь ойига нисбатан ноябр ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга камайди. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошди ва 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этди.

1 кв.м учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 доллар), Миробод (12,3 доллар) ва Яккасарой (12,2 доллар) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 доллар), Сергели (7,2 доллар) ва Бектемир (6 доллар) туманларида қайд этилди.

Иккиламчи уй-жой кўчмас мулк бозоридаги фаоллик

Ноябр ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9 фоизга ошди (июль ойида — 2,5%, август ойида — 0,5%, сентябрь ойида — 1,1%, октябрь ойида — 2,3%).

Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жойларнинг тез ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, республикада 1 кв.м учун уй-жой нархи 15,8 фоизга ошди.

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент — 22,9%, Навоий — 22% вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — 22,7% кузатилди. Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4%га қимматлашди (июл ойида — 2,4%, август ойида — 1,4%, сентябрь ойида — 1,7%, октябрь ойида — 4,6%).

кўчмас мулк бозори

Тошкент шаҳрида ва ҳудудлар маъмурий марказларида иккиламчи уй-жой нархларининг ўзгариши (1 кв.м учун АҚШ долларида.

Нархларнинг энг юқори ўсиши пойтахтнинг Бектемир — 12%, Миробод — 5% ва Юнусобод — 4% туманларида қайд этилди.