Нукус воқеалари бўйича жами 171 киши айбланмоқда — Бош прокуратура

Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари юз берган воқеалар юзасидан қўзғатилган биринчи ва 22 кишига оид жиноят иши бўйича суд Бухоро вилоятида давом этмоқда. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.

Нукус воқеалари бўйича суд: жабрланган ҳарбийларнинг бир қисми судланувчиларни кечирганини айтишди

Нукус воқеалари бўйича судда фуқаровий даъвогарлар ва жабрланувчилар сўзлашда давом этмоқда. Бу ҳафтада Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбийлари, ИИВ ходимлари ва бошқалар сўзламоқда. Бир неча судланувчи кечирим сўрагач, айрим ҳарбий хизматчилар суддан уларни кечиришни сўрашди.

АҚШ Ўзбекистонда савдо диверсификацияси ва аёллар учун иқтисодий имкониятларнинг ўсишини қўллаб-қувватлайди

АҚШ Ўзбекистонни янги савдо йўлларини йўлга қўйиш, импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, иқлим инқирозига қарши курашиш ва аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда иккинчи стратегик шериклик мулоқоти натижалари бўйича қўшма баёнотда айтилди.

Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинадими? Бош прокуратура жавоби

Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, Қорақалпоғистондаги воқеалар вақтида ҳалок бўлганларнинг исмлари ва уларнинг ўлимлари сабаблари суд жараёнида бирма-бир эълон қилиниб, муҳокама этилади. Ҳалок бўлганлар рўйхати шу вақтгача эълон қилинмаган.

Нукус воқеалари бўйича нега Бухорода ўтмоқда ва жараён учун судья қандай танланган?

Нукус воқеалари бўйича айбланаётган 22 кишининг суд жараёни учун судья бирор шахс томонидан эмас, балки ахборот тизими томонидан танланган. Бош прокуратуранинг тушунтиришича, суднинг Нукусда эмас, Бухорода ўтаётгани Қорақалпоғистондаги тергов ҳибсхонасидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади

ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.

Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол ишлатилгани бўйича алоҳида жиноят иши қўзғатилган

Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол қўлланилишининг қонунийлиги алоҳида жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда. Бош прокуратура «жамоатчиликни хавотирга солаётган ушбу ҳолатлар»га ҳуқуқий баҳо берилиши, агар ҳолатлар тасдиқланиб, иш судга оширилса, суд очиқ тартибда ўтишини маълум қилди.

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди

Тармоқларда Андижон вилоятида пул эвазига мижозлар газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритилаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат Олтинкўл туманида содир бўлгани ва 2 нафар шахс 15 суткага қамалганини маълум қилди.

Jordan Aviation Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпанияси Амман-Тошкент-Амман йўналишида янги парвоз йўналишини очди. Рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир марта Boeing-767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди. Машинадаги қисқа туташув ўт чиқишига сабаб бўлди.

Йил бошидан бери 317 мингдан ортиқ мигрант Россиядан қайтиб келган — Миграция агентлиги

Январь-ноябрь ойларида хорижий давлатлардан 508 минг нафар, биргина Россиянинг ўзидан эса 317 мингдан ортиқ мигрант Ватанга қайтиб келган. Меҳнат вазирлиги вакилига кўра, мигрантлар қишни Ўзбекистонда ўтказиб, баҳорда яна қайтиб кетади, бу доимий кузатиладиган ҳолат.

2 млндан ортиқ ўзбекистонлик мигрант чет элда ишламоқда

Ҳозирда 2 млн нафардан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари хориж давлатларида ишламоқда, дея маълум қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Азим Аҳматов. Уларнинг 1,5 млн нафари Россияда, деярли 200 минг ортиқ мигрант эса норасмий фаолият юритмоқда.

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ

Марказий банк 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда миллий валютадаги пул массаси 0,4 трлн сўмга кўпайиб, 125,1 трлн сўмга етганини маълум қилди. Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи эса 2,4 трлн сўмга қисқариб, 41,3 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Сурхондарёда Lada ерда ётган маст одамни босиб кетди

Ангор туманида Lada Samara ҳайдовчиси маст ҳолда йўлда ётган пиёдани босиб кетди. 46 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этди.

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди

ИТИМ маълумотларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, уй-жой ижараси бозоридаги вазият барқарорлашаётгани қайд этилди.

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари бироз юқорилади. Сабаблар

Ноябрь ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляция бўйича кутилмалари бироз ошди. Респондентлар томонидан валюта курсининг қадрсизланиши, ёқилғи ва энергия ресурслари, шунингдек, импорт қилинадиган хом ашё ва бутловчи қисмлар нархининг қимматлашуви нархларни оширувчи омиллар сифатида қайд этилди.

Ўзбекистонда 10 ойда 18,2 минг нафар эгизак дунёга келди

Январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонда 18230 нафар эгизак чақалоқ туғилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1408 нафарга кўпдир.

Ўзбекистонда жами коронавирусга чалинганлар сони 248 минг нафардан ортди

Сешанба куни республикада яна 101 киши ковидга чалинди (олдинги кун 58 киши касаллик юқтирганди). Пандемия бошланган 2020 йилнинг март ойидан бери расман коронавирусга чалинганлар сони 248 мингдан ортди.

Самарқанднинг айрим ҳудудларида ўқувчилар қишки таътилдан эртароқ қайтади

Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Тойлоқ, Жомбой ва Самарқанд туманларидаги айрим мактаб ўқувчилари қишки таътилдан эртароқ қайтади. Улар сентябрда ўтказилган ШҲТ саммити сабабли қолдирган дарслар ўрнини қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан тўлдиради.

Ўзбекистонда эфирга узатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистонда эфирга узатиладиган хорижий телеканаллар рўйхати 50 тадан 192 тага кенгайтирилди. АОКА бундай қарор фуқароларнинг турли манбалардан тўлиқ ва холис ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинганини маълум қилди.