Ўзбекистондаги Hettich немис брендининг раҳбари.
«билан бир кун»
Бу ASUS`нинг махсус лойиҳаси бўлиб, унинг доирасида бериб бориладиган қатор материалларда ғоя ташаббускорлари кундалик ҳаётининг бир куни ҳақида гапириб беради. Лойиҳа мақсади – уларнинг куни нималар билан бандлиги ва аслида қанча вазифани бажаришга тўғри келишини кўрсатиб беришдир.
Равшан
Умаров
ASUS тақдим қилган ExpertBook B3 Flip билан икки ҳафта фойдаландим. Ва барча эҳтиёжларимни қаноатлантирган ноутбукнинг имкониятлари мени қувонтирмай қолмади.
С



П



Е



Ц



П



Р



О



Е



К



Т



Бир кун 8 дақиқада:
С



П



Е



Ц



П



Р



О



Е



К



Т



Бир кун 6000 белгида:
С



П



Е



Ц



П



Р



О



Е



К



Т



Мен Ўзбекистондаги Hettich немис брендининг раҳбариман. Eman Materials унинг расмий дистрибьюторидир.
Мен мамлакатда бренднинг ривожи, жумладан ритейл – чакана савдо ва ритейл муҳитни йўлга қўйиш, шоурумларни ривожлантириш ва бизнесни кенгайтириш учун жавоб бераман. Хуллас, брендни ривожлантириш доирасида бажариладиган барча иш билан шуғулланаман. Бўлинмамизда 20 нафардан сал кўпроқ ходим бор ва улар бутун республика доирасида фаолият юритади.
Hettich олтита шоурумга эга, улардан иккитаси Тошкентда жойлашган. Самарқанд, Навоий, Андижон ва Наманганда ҳам биттадан шоурум фаолият юритади.
Тошкентдаги шоурумларнинг бири «Жомийда» жойлашган. Унда фурнитура учун ритейл ҳудуд тақдим қилинган. Бироқ, у ердан кўпроқ бэк-офис жой олган: бухгалтерия, кадрлар бўлими, логистика бўлими, харидлар ва ташқи иқтисодий фаолият, интеграторлар ва ҳ.к. Бош шоурум ундан узоқ эмас – «Чинобод» санаториясининг ёнгинасида.
Кейинги йил яна бир неча – тахминан учта шоурум очмоқчимиз. Аммо ҳаммаси биринчи навбатда кадрларга боғлиқ: жойни очиш – битта масала, одамларни у ерда ишлашга ўргатиш эса умуман бошқа гап.
Бизнинг маҳсулот – ўзига хос ва катта маҳоратни талаб қилади. Зеро у якуний истеъмолчидан кўра, кўпроқ мебелларни ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган. Бунда мебелнинг функционаллиги ва фойдаланишда қулайлиги унга боғлиқ.
Менинг ишим кўпроқ мобиллик билан боғлиқ. Масалан, 27 ноябрь куни Германиядан учиб келдим. У ерда мен Hettich бош заводидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишдим. 30 ноябрда эса Андижондаги шоурумларнинг бирида эдим. Мобиль ноутбук мен учун ҳар қачонгидан муҳим.
Техникани танлашда унинг мобиллиги – энг устувор афзаллик ҳисобланади. 360 даража айлана оладиган ASUS ExpertBook B3 Flip хусусиятлари мени лол қолдирди. Унинг сенсорли экрани, енгиллиги ва ихчамлиги ноутбук билан ишлашда қулайлик туғдирадиган жиҳатлардир.
Менинг иш куним одатда қуйидагича кечади: бир бўлимдан иккинчи бўлимга қаватма-қават югуриш, хизмат сафари чоғида ёки машинада ҳаракатланаётганда зудлик билан файлларни олиш ёки юборишга тўғри келади. Қолаверса, уйда ҳам home-офисдан фойдаланишга зарурат туғилганда буни тезкорлик билан барча шароитларда амалга ошириш имкони бўлиши зарур.
Ноутбукнинг қанча кичик ва оғирлиги қанча кам бўлса, бундай шароитларда ишлаш шунча осон бўлади.
Оғирлиги:
Қалинлиги:
19 мм
1,61 кг
Мен ExpertBook B3 Flip ноутбукидан икки ҳафтадан бери фойдаланиб келаман. Бу ExpertBook flip — линейкасининг флагмани эмас, бироқ бу нарх ва сифатнинг оптимал мутаносиблигини устувор намунасидир.
Бунда у менинг барча эҳтиёжларимни «қоплай олади». Мен унда катта ҳажмдаги ўйинларни ўйнашни режалаштирмаганман ва режалаштирмайман ҳам. Бунга, очиғи, вақтим ҳам йўқ.
Аммо базавий ва офис учун зарур бўлган дастурий таъминотни ExpertBook B3 Flip юқори даражада таъминлайди. Бу менга жуда ёқди.
Мен дизайнерлар билан учрашувларга тез-тез бориб тураман, шоурумда бевосита мижозларга ёрдам бераман, сотувчилар ва мебель усталари билан мулоқот қиламан. Бизда ҳатто тренинглар учун махсус марказ бор. Унда биз «мебелчиларга» йиғиш жараёнини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш сифатини ошириш ва бунинг натижасида бюртмачилар учун нарх жуда ошиб кетишига йўл қўймасликка ёрдам берамиз. Шундай вақтда маҳсулотларнинг бор кўркини намойиш қилиш ва турли кўринишларини визуал акс эттира олиш мен учун муҳим.
ASUS ExpertBook B3 Flip`да ялтирамайдиган антиблик қопламали ва кўриш бурчаги катта бўлган 14-дюймли IPS-дисплей ўрнатилган. Шундай ноутбук билан мен кўчада учрашув шароитларида (ҳатто бир неча одам билан) музокараларни муваффақиятли ўтказишга муяссар бўлдим.
Бундан ташқари, ExpertBook`нинг бундай моделига экран шарнири қурилган бўлиб, у ноутбукни 360 даражага ўгириш имконини беради. Натижада у ишлашда имкониятлари чексиз бўлган ўзига хос планшетга айланади. Қолаверса, ExpertBook В3 Flip тўплами ускуна корпусига киритилган стилус билан бирга етказилади.
Бундай трансформация масофадан имзо чекиш, макетларга ўзгартиришлар киритиш, статистикани таҳлил қилиш ва қайдларни ёзиб бориш вақтида, қолаверса, шунчаки ишдан расм чизиб дам олиш учун ҳам жуда қулай.
Ноутбукнинг кучли аппарат конфигурацияси ҳам мени ҳайратлантирди. ASUS ExpertBook B3 Flip 11-авлодга мансуб бўлган Iris Xe видеокартасини ўз ичига олган Intel Core i7 процессорига эга.
Қолаверса, оператив хотира ҳажми 48 Гб, тезкор SSD эса ўзига 1 ТБгача турли дастур, фото, видео ва бошқа маълумотларни сиғдира олади. Шунинг учун ASUS ExpertBook B3 Flip билан мен интерфейс ва дастурларда ишлаш тезлиги учун ҳавотир олмайман.
1 ТБ гача
48 ГБ гача
PCIe M.2 SSD:
Xотира DDR4:
ASUS ExpertBook B3 Flip иккита камерага эга эканлиги ҳам эътиборга сазовордир: экран шапкасида классик инфрақизил ва клавиатура устида 13-мегапикселли камера бор. Охиргиси қўшимча равишда планшет режимида видео олиш ва видеоконференция вақтида ракурсларни ўзгартириш имконини беради. Бунда экрандаги контентдан доим фойдаланса бўлади: ноутбукни ўзингиз томонга буриш ёки ҳолатингизни ўзгатиришга ҳожат йўқ.
ExpertBook моделининг энг зўр функцияси бу – аудио ва видео учун интеллектуал шовқинни «юта олишидир». Бу йўлда ёки одам кўп жойда қўнғироқ қилиш керак бўлганида жуда муҳим омил ҳисобланади.
Симсиз ва мобиль тармоқларга уланиш учун ускунада Wi-Fi 6 ва 4G/LTE5 модуллари бор. Уларнинг ёрдамида мен интернетнинг паст тезлигидан хавотир олмай, исталган жойдан алоқага чиқа оламан ҳамда барча вазифаларни масофадан бажара оламан.
ExpertBook B3 Flip корпуси ҳарбий-саноат стандарти бўйича сертификациядан ўтган. Мен учун ташқи таъсирларга корпуснинг бардошлилиги муҳим: мен доим ҳаракатдаман, сотув манзиллари ва омборларга бораман.
Менга доим компаниянинг ҳисоботлари, рақамлари, статистикаси, режалари, яъни махфий тусдаги ҳужжатлар юборилади. Шунинг учун ҳам ExpertBook B3 Flip`нинг маълумотларни ҳимоя қилиш хусусияти — мен танлаётганда асосий эътибор қаратган жиҳат бўлди.
Ноутбук тўлақонли ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. Уларнинг орасида Кенсингтон қасри учун слот, ТРМ криптопроцессор 2.0, веб-камерани блоклаш учун шторка, бармоқ изларининг сканери мавжуд.
ExpertBook B3 Flip исталган ташқи ускуналарни улаш учун тўлиқ тўпламдаги интерфейс билан жиҳозланган: қўшимча воситалар, монитор, принтер. Яна бир мўжизавий функция – ёниб турадиган NumberPad 2.0. Ноутбук ихчам ва ундаги клавиатура ўзига мос. NumberPad жадвал ва катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашни осонлаштиради.
С



П



Е



Ц



П



Р



О



Е



К



Т



Менинг қарорим: ASUS ExpertBook B3 Flip менинг барча истакларимни руёбга чиқарди. У менга кундалик ҳаётимдаги барча вазифаларни уддалашга ёрдам берди, нархи эса ҳамёнбоп, сифати эса мақтовга сазовордир. Уни бизнесда ёрдамчи сифатида олиш керакми? Ҳеч шубҳасиз, «ҲА» дейман.
Реклама ҳуқуқлари асосида.