11 декабрь куни Ўзбекистонда 122 нафар фуқаро коронавирусга чалингани маълум бўлди (бир кун аввал 120 киши). Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида қайд этилди.

Шунинг билан Ўзбекистонда пандемия бошланган 2020 йилнинг март ойидан бери 247,9 минг нафар беморда коронавирус аниқланди.