Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари тезкор тадбирлар давомида фуқарони АҚШга ноқонуний йўллар билан етказиб қўйишни таклиф қилаётган шахсни қўлга олди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Маълум бўлишича, 1987 йилда туғилган Самарқанд туманида яшовчи шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 1971 йилда туғилган фуқарони Ўзбекистон — Туркия — БАА — Мексика — АҚШ йўналиши орқали Америкага юбориш учун 30 минг доллар талаб қилган.

У 10 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.