«Ўзгидромет» марказининг хабар беришича, 9−12 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечалари —5…-10 даража, кундуз кунлари 0…-5 даража бўлиши кутилмоқда. Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида кечалари ҳарорат —17…-22 даражагача пасайиши мумкин.

9−10 декабрда эса баъзи жойларда ҳаво ҳарорати кечаси -24 даража, кундуз кунлари —4…-9 даражада сақланиб туради.

Об-ҳавонинг доимий янгиланиб борадиган маълумотлари билан Ўзгидромет сайтида танишиш мумкин.