5 декабрь куни Бухоро вилоятининг Жондор туманида беш кишилик оила ёнғин натижасида вужудга келган ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Мазкур маълумотни вилоят прокуратураси ҳам тасдиқлади.

Фожиа Охших қишлоғидаги уйлардан бирида содир бўлган. Соат 15:25 атрофида оила бошлиғи, 36 ёшли Н. В., унинг турмуш ўртоғи 34 ёшли Н. Т. ҳамда уларнинг 2, 7 ва 11 ёшли фарзандларининг жасадлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.