Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича судида 1−2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар юзасидан 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом эттирилмоқда.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабарига кўра, душанба, суднинг 6-кунида жабрланувчилар ва фуқаровий даъвогарлар сўроқ қилинмоқда. Сўроқ тафсилотлари ҳозирча очиқлангани йўқ.

Мазкур суратдаги шахс Зиятдин Зияов бўлиб, у июль воқеалари вақтида Нукус ИИББ раҳбари бўлган. У шунингдек, бир вақтлар ҳоким сифатида ҳам фаолият юритган. У судда жабрланувчи сифатида сўроқ қилинаётган бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисидан онлайн трансляция музокаралар жараёнига қадар тўхтатилгани ҳақида хабар қилгандик.

Жума куни бўлиб ўтган муҳокамаларда прокурор гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари сўроқ қилинмаган гувоҳларнинг кўрсатмаларига таъсирининг олдини олиш мақсадида судьяга Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 432-моддасига мувофиқ жонли эфирни тўхтатишни сўраб мурожаат қилди. Раислик қилувчи судья Елубай Абибуллаев прокурорнинг илтимосини қаноатлантирди.

Олий суд «Газета.uz»га аниқлик киритишича, онлайн трансляция музокаралар жараёнига қадар тўхтатилади.

Суд жараёнининг илк кунларидаги жонли эфир видеоларини таҳририятнинг YouTube`даги каналида кўришингиз мумкин.

Бундан ташқари, суднинг илк 5 куни давомида тайёрланган материаллар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин: