Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади

Сешанба кунидан Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши тўхтайди, аммо совуқ об-ҳаво бутун ҳафта давомида сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража, кечаси −3…−8, шимолда баъзи жойларда −20 даражагача бўлади. Жойларда туман тушиб, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Ҳудудларда ҳаракатланиш тезлигини чеклаш бўйича якуний қарор декабрда қабул қилинади — ЙҲХХ бошлиғи

ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов «Газета.uz»га ҳудудларда рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш масаласи декабрь ойида узил-кесил ҳал бўлишини маълум қилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида тезликни пасайтириш бўйича кенгашлар қарорлари Республика комиссиясига тақдим этилди.

Ўзбекистонда 14 минг истеъмолчи вақтинча газсиз қолди, 79 минггида эса босим пасайди

4 декабрда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши ортидан 14 минг истеъмолчи газсиз қолди, 516 та маҳаллада эса газ босимининг пасайиши кузатилди. «Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишни, уйдан чиқаётганда иситиш мосламалари ҳароратини пасайтиришни илтимос қилди.

Тошкентда аҳоли хонадонларини газ билан таъминлаш учун «заправка»лар ёпилади

Ҳаво кескин пасайиши ортидан шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатиляпти. Коммунал хизматлар газ захирасини барча истеъмолчиларга тенг тақсимлашга уринмоқда, бироқ ресурслар етишмаяпти. Шу боис газ «заправка»лар вақтинча ёпилади, дея маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат

Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 6−8 декабрь кунлари ёғингарчилик ҳамда ўзгарувчан об-ҳаво сабабли республиканинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди.

Хўжакент тоғларида соғлиғи тўсатдан ёмонлашган сайёҳга ёрдам кўрсатилди

ФФВ қутқарувчилари Тошкент вилоятидаги Хўжакент тоғларида 1700 метр баландликда аҳволи ёмонлашиб қолган сайёҳга ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон йил бошидан буён 4 млрд кубометр газ экспорт қилди

10 ой давомида Ўзбекистон 841 млн долларга 4 млрд кубометр газ экспорт қилди. Бу мамлакатдаги умумий ишлаб чиқаришнинг деярли ўндан бир қисмидир. Газнинг деярли бутун ҳажми Хитойга юборилади, аммо икки мамлакат статистикаси бир-бирига тўғри келмаяпти.

Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги: таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари жамиятнинг энг паст даромадли қатлами бўлиб қолмоқда

Энг паст даромадга эга аҳоли гуруҳининг умумий даромадлардаги улуши йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев даромадлар тенгсизлигига бағишланган мақоласининг иккинчи қисмида соҳалар ва турли даромад гуруҳлари ўртасидаги даромадлар тенгсизлигининг сабабларини ҳақида фикр юритади.

Нукус воқеалари бўйича суд жонли эфири вақтинча тўхтатилади

Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисидан онлайн трансляция музокаралар жараёнига қадар тўхтатилди. Бу гувоҳлар сўроқ қилиниши билан боғлиқ, чунки гувоҳлар бир-бирининг кўрсатувларини эшитмаслиги лозим.

Нукус воқеалари бўйича судда жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар сўроқ қилинмоқда

Душанба куни Нукус воқеалари бўйича суд ўз ишини давом эттирмоқда. Олий суд хабарига кўра, суд ишининг 6-кунида 1−2 июлдаги воқеалар оқибатида жабрланганлар, қолаверса, фуқаровий даъвогарлар сўроқ қилинмоқда.

Тажимуратов — қийноқлар, Нукусдаги намойишлар ва айблов моддалари ҳақида

Даулетмурат Тажимуратов кўрсатувининг якуний қисми ва сўроқ вақтида Нукусда тазйиққа учрагани, Урганчда эса қийноққа солинмагани, танқид «унинг йўналиши» экани ҳамда Ўзбекистон учун юраги оғриётганини айтди.

Тошкент вилояти Чиноз туманида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди

Хонадон бир кун аввал қарздорлик сабаб газдан узилган, бироқ уй эгаси ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳри аҳолиси географик объектларга ном таклиф қилиши мумкин

Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси махсус веб-сайт орқали географик объектларни номлаш ва уларни ўзгартириш бўйича ўз таклифларини билдириши мумкин. Ҳозирда сайт ер усти метро линиясидаги бекатларга ном бериш бўйича таклифларни йиғмоқда.

Ўзбекистонда талабалар учун 15 кунлик қишки таътил берилади

Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар қишки таътил берилади. Мазкур белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга.

Ўзбекистонда бир кунда 153 киши ковид юқтириб олди

Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.

Андижонда мактаб стадиони ўрнида қурилаётган бино бузилади

Тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида 13-мактаб стадиони бузилаётгани айтилган хабар тарқалди. «Ўзбекистонда мактабнинг ерига кўз олайтириш — жиноятку!», дейилади хабарда. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги суд қарорига асосан стадиондаги қурилиши тугалланмаган бино бузилишини маълум қилди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланади. Декабрда унинг хотира кечаси ўтказилади, ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади, китоб-альбом ҳам чоп этилади. Қолаверса, Муса Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилади.

«Нима учун йўқ газга пул тўлаяпмиз?» Тошкентдаги маҳаллада «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетди

Мирзо Улуғбек туманидаги «Темурийлар» маҳалласида «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетгани айтилмоқда. Туман газ ходимлари эса газ келишини айтиб, иш вақтидан кейин қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Тошкентдаги шохобчалар олдида эса ички ишлар ходимлари навбатчилик қилишни бошлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Фото: Қорли Тошкент

Пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оппоқ чойшаб билан қопланди. Болалар хурсандчилигидан ташқари қор пиёдалар ва машиналар ҳаракати, шунингдек, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади.

«У хотин-қизларни эмас, зўравонларни ҳимоя қилмоқда». Ҳимоя ордерининг муаммолари ҳақида

Ўзбекистонда 2019 йилда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун «ҳимоя ордери» институти жорий этилди. Экспертлар унинг афзалликларини эътироф этса-да, амалда у ҳақиқий ҳимоячига айланолмаганини таъкидламоқда. Сабаблари кўп, улардан бири — зўравонга нисбатан жазонинг енгиллигидир, дейди улар.