Zoomrad иловаси 2 йил аввал банкларнинг мобил дастурлари бозорида пайдо бўлган эди. Илова ўзбекистонликларнинг эътиборини мобил тўлов тизими ва онлайн-банкинг тизими имкониятларини ўзида жамлаганлиги билан қозона олди.

Бугунги кунда Zoomrad иловасидан 700 минг нафардан ортиқ киши фойдаланиб келмоқда. Барча керакли функцияларга эга ёқимли ва тушунарли интерфейс — бундай муваффақиятнинг асосий сабабидир.

2022 йил бошида жорий этилган Face-ID ёрдамида тезкор идентификация тизимидан ўтган фойдаланувчиларга онлайн-омонат очиш ва илованинг ўзида кредит расмийлаштириш имконияти тақдим этилди.

2022 йил 14 ноябрь куни ишга туширилган Zoomrad иловасининг янгиланган версиясида фойдаланувчилар учун янада кенгроқ имкониятлар тақдим этилди ва кўрсатилаётган хизматлар доираси янада кенгайтирилди.


Эндиликда Visa ва Humo виртуал карталарини илованинг ўзида расмийлаштириш, бунинг натижасида, фойдаланувчилар онлайн тўловларни амалга ошириши ва турли сайтлардаги маҳсулотлар ва хизматлар учун тўловларни комиссиясиз амалга ошириши мумкин.

Visa виртуал картаси — товарлар ва хизматлар учун тўловларни депозит ҳамда комиссиясиз амалга ошириш имконини беради. 3D-secure хизмати билан ҳар қандай харидингиз осон ва хавфсиз амалга оширилади.

Humo виртуал картаси — P2P амалиётларни ва хавфсиз тўловларни амалга ошириш, шунингдек, контактсиз тўлов функциясидан фойдаланиш имконини беради.


Янгиланган «Менинг уйим» бўлими коммунал хизматлар, интернет, телефон, иссиқлик энергияси ва бошқа хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради. Бўлимнинг асосий саҳифасида жорий балансингизни кузатишингиз, тўловларни амалга оширишингиз, «Автоматик тўлов» ва «Билдиришнома» хизматларини созлашингиз мумкин. Шунингдек, Face-ID орқали шахсингизни тасдиқласангиз, амалга оширишингиз керак бўлган барча тўловлар автоматик тарзда бўлимга қўшилади.


Эндиликда Zoomrad иловасининг фойдаланувчилари ўз «Алоқабанкда» очилган Visa ва Humo карталарига PIN-код ўрнатиш учун банк филиалига бориши шарт эмас.

Агар картангиз PIN-коди уч марта нотўғри киритилгани сабабли блокланиб қолса, уни илованинг ўзида қайта ишга тушуришингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун «SMS-хабарнома» хизмати фаоллаштирилган бўлиши лозим.


Zoomrad иловаси ёрдамида Ўзбекистон олий ўқув юртлари шартнома тўловини осон, тез ва асосийси, ҳеч қандай комиссияларсиз амалга ошириш мумкин.

«ОТМ шартнома тўлови» хизматини танлаб, талабанинг ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамини киритсангиз, илованинг ўзи таълим муассасаси ва шартнома бўйича қарздорлик ҳақидаги барча керакли маълумотларни топиб беради.

Zoomrad мобил иловасида картадан-картага пул ўтказмалари учун (P2P) комиссия Uzcard тўлов тизимида бор-йўғи 0,5% ни ташкил этади, Humo ва «Алоқабанк» карталари ўртасидаги пул ўтказмалари учун эса (P2P) комиссия умуман олинмайди. Бундан ташқари, амалга оширилган ҳар бир транзакция учун кешбек тақдим этилади.

Иловани ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Telegram: t.me/zoomrad_uz
Facebook: fb.com/zoomrad.uz
Instagram: @zoomrad.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.