Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда 3 декабрь куни 162 киши коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди (бир кун аввал — 155 нафар).

Бу 175 та ҳолат аниқланган 21 февралдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 25 ноябрдан бошлаб ҳар куни 100 дан юқори кунлик ўсиш кузатилмоқда.

Тошкент шаҳрида 89 нафар, Тошкент вилоятида 20 нафар, Самарқанд ва Наманган вилоятларида 10 кишида ковид аниқланган.

ССВ 2020 йилнинг март ойида пандемия бошланганидан бери аниқланган ҳолатларнинг умумий сони ҳақида хабар беришни тўхтатди. Кундалик эълон қилинадиган статистик маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 246,5 мингдан ошган.