VietJet Air авиакомпанияси Ўзбекистондан Вьетнамга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

26 декабрдан 2023 йил 23 мартгача VietJet Air Камран — Тошкент — Камран йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Тегишли келишув авиаташувчи ва Uzbekistan airports ўртасида имзоланди.

Парвозлар 367 йўловчига мўлжалланган қулай А-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар ҳафтада бир марта чартер асосида амалга оширилади. Бунга параллель равишда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, VietJet Air халқаро арзон авиакомпания бўлиб, Вьетнамда ташкил этилган биринчи хусусий авиакомпания ҳисобланади. У беш йил давомида (2017−2021) энг яхши ультра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.