22 ноябрь куни Фарғона туманида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Ш. Х. 22 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда Ҳосилот МФЙ Якка тут кўчасида бирга яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини маълум қилди.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида бедарак йўқолган фуқаро И.Х.нинг мурдаси 24 ноябрь куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти, Қадамжой тумани, Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилди.

Суд тиббий экспертизаси томонидан ўша куни марҳума И.Х.га «нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошини пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқbмасига қон қуйилишлар» дастлабки ташхиси қўйилди.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.