23 ноябрь куни Сурхондарёда ДХХ ходимлари томонидан ноқонуний «ер савдоси»га чек қўйиш учун тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура Департаментининг Денов туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тезкор тадбирда 100 минг АҚШ долларига ер сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди.

Тафсилотларга кўра, Денов туманида яшовчи, «Қорахон Халифа Денов» фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 гектар ер майдонини фуқаро И.Қ.га 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллардан 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.