Social Progress — жамоат хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида илғор ечимларни жорий қилувчи IT-компанияси ҳисобланади. Компания фуқароларнинг ҳаётини янада қулай ва хавфсизроқ қилиш учун ягона марказлаштирилган ёндашувни таклиф қилади.

Social Progress йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини (АТСС) ишлаб чиқади, йўл ҳаракати қоидалари ва тезлик чегараларини фото-видео қайд этиш учун ихтисослаштирилган мажмуаларни жорий қилади. Бундан ташқари, у сунъий интеллект ва нейрон тармоқлари соҳасидаги ишланмалар билан шуғулланади.

Social Progress Самарқанддаги ICTWeek 2022 ва Тошкентдаги Securex 2022 каби йирик кўргазмаларда ўз ечимларини тақдим этди.


Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва фото-видео қайд қилиш комплексларини жорий этилишининг самарадорлиги

2020 йилдан 2022 йилнинг биринчи ярмига қадар Ўзбекистонда 20 542 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 18 596 киши жабрланган, 5172 киши ҳалок бўлган. ИИВ ЖХД йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари — тезликни меъёрдан ошириш ёки йўллар ва кўчаларнинг транспорт оқими учун яроқсизлиги оқибатида юзага келмоқда.

Йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари светофорда транспорт воситалари оқимини тартибга солишга ва йўл кесишмаларида уларнинг кутиш вақтини камайтиришга ёрдам беради. Тизим воситалари светофорнинг автоматик ва синхрон ишлашини таъминлайди, «қизил» ва «яшил» йўлакларни яратиб, транспорт воситалари ва пиёдалар учун йўл ҳаракати хавфсизлигини оширади.

Йўл ҳаракати қоидалари ва тезлик меъёрларини бузиш ҳолатларини фото ва видео қайд этиш тизими, АТСС каби, йўлларда транспортнинг ҳаракатланишини оптималлаштиришга ёрдам беради. Тизим автоматик тарзда икки йўналишда 18 тагача қоидабузарликларни қайд этиб, жами 12 тагача йўлни ажратувчи бўлакларни қамраб олади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг рақамларини автоматик равишда аниқлай олади, статистикани юритади ва уларни таснифлай олади. Ушбу мажмуа портатив, мобил ва стационар режимларда ишлатилиши мумкин.


АТСС, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва тезликни чеклаш тўғрисидаги фото ва видео қайд этиш тизимини жорий этилиши тахминий равишда қуйидаги ҳолатларни камайтиради:

  • автомобилларнинг чорраҳаларда қолиб кетишини — 20 фоизга;
  • тўхтаб туришлар сонини — 25 фоизга;
  • ЙТҲлар сонини — 15 фоизга.

Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва қоидабузарликларни фото ва видео қайд этиш мосламаларидан фойдаланиш натижасида ҳаракатнинг ўртача тезлиги 30% ошиши мумкин.

Social Progress ечимлари

Social Progress тизимлари бир қатор замонавий ечимларни ўз ичига олади. Барча комплекслар ҳар қандай турдаги қоидабузарликларни тезроқ аниқлаш ва транспорт воситаларини (енгил, юк ва йўловчиларни ташиш машиналарга) таснифлаш учун сунъий интеллект имкониятидан фойдаланади.

«Кордон.Про» мажмуаси йўлларнинг тўғри қисмларида хавфсизликни таъминлаш учун ишончли ва муаммосиз воситалардан биридир. Қурилма белгиланган тезликни назорат қилади ва 12 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари, жумладан, хавфсизлик камарини тақмаслик ва автомобилни бошқариш вақтида мобил телефондан фойдаланишни қайд этади.

Энергия тежамкорлиги туфайли қурилма аккумулятор қувватида уч кунгача қайта зарядланмасдан ишлаши мумкин. «Кордон.Про» бошқарув ҳудудида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини автоматик тарзда бегилайди ва барча керакли далиллар базасини шакллантиради.

«Кордон.Про»нинг асосий хусусиятлари:

  • 2 дан 300 км/соатгача тезликни автоматик ўлчаш ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото ва видеога олиш;
  • мажмуа автомобилга ўрнатилса, ҳаракат вақтида ишлаш;
  • стационар, мобил ва портатив иш режимларини осон ва тез алмаштириш;
  • транспорт воситаларини рақамини аниқлаш ва таснифлаш, хотирага юкланган маълумотлар базаларини текшириш.


«Кордон-Кросс» комплекси ҳар қандай мураккабликдаги чорраҳаларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Эффектив автоматлаштирилган назорат 20 дан ортиқ турдаги қоидабузарликларни бартараф этиш, автотранспортларнинг рақамларини аниқлаш ва уларни қидувини амалга ошириш имконини беради.

«Кордон-Кросс» модуллардан иборат бўлгани учун уни осонлик билан кенгайтириш мумкин. Тезлик режимини бошқариш учун видео сенсорлар қўшимча равишда радарлар билан жиҳозланиш имкониятига эга.

«Паркон-А» — қидирувдаги транспорт воситаларини тезда аниқлашга ёрдам берувчи мобил тизим. Шунингдек, у тўхташ ва тўхтаб туриш, пиёдалар ўтиш йўлида тўхтаб олиш, қолаверса, йўналишлари транспорт воситалари тўхташи ва тўхтаб туришига оид қоидаларнинг бузилишини қайд этади.


«Паркон-А» ускунаси ҳар қандай йўналишдаги транспорт воситаларига (автобус, трамвай, троллейбус) ёки ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларига ўрнатилиши мумкин. Ёзиб олинган ва қайта ишланган маълумотлар реал вақтда симсиз алоқа каналлари орқали серверга узатилади. Комплекс автомобиль рақамларини автоматик аниқлаш ва турли маълумотлар базалари орқали автомобилларни текширишни таъминлайди. «Қидирув» режими орқали оператор тезлик билан маълумотлардан хабардор бўлади.

Social Progress ечимлари ҳақида кўпроқ маълумотни телефон орқали олиш мумкин: (+998) 99−370−97−67.

Сайт: cordon.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.