23 ноябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида Nexia-2 йўл четида кетаётган 2 болани уриб юборди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.

Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида соат 16:30 ларда 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. Nexia-2 автомобилида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланди. Бу вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборди ва бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилди.

ЙТҲ оқибатида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.