Йил охирига қадар Тошкент шаҳридаги 10 та марказий кўчада автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш режалаштирилган. Пойтахт транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида режалаштирилган автотураргоҳлар лойиҳаларини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаси

Маълум қилинишича, жами йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари сони 2251 та бўлиб, 57 та паркомат ўрнатилади, 2 та эвакуатор ва 2 та тўхташ жойи қоидалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини назорат қилувчи электрон тизим (паркон) ўрнатилган енгил автомобиллар харид қилинади. Келгусида пуллик автотураргоҳлар тизими қамрови кенгайтирилади. Имконияти чекланган ҳайдовчилар учун тўхташ жойларининг 5 фоизини ажратиш режалаштирилган ва улар учун тўхташ жойлари бепул бўлади.

Транспорт бошқармаси ҳисоботида қайд этилишича, пойтахт кўчаларида тўхташ жойларини ташкил этиш тизими ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши устидан назорат йўқлиги сабабли, айрим жойларда тартибсиз тўхташ жойлари йўл қисмидан кўра кўпроқ жой эгаллайди. Ҳайдовчилар йўл белгиларига эътибор бермайдилар, кўп жойларда (ҳатто тўхташ тақиқланган жойларда ҳам) автотранспорт воситаларини тўхтаб туриш ва тўхташини тартибга солувчи шахслар ноқонуний равишда ишлаётганига гувоҳ бўлинади.

Пуллик тўхташ жойларининг тахминий жойлашуви лойиҳаси

Аввалроқ «Газета.uz»да Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси директори Мурод Обидовнинг пуллик автотураргоҳлар тизими қандай жорий этилиши ҳақида интервьюси ҳамда пуллик автотураргоҳларни жорий этиш бўйича эксперт хулосалари эълон қилинганди. Мутахассислар одамлар автомобиллардан воз кечишлари учун оддий жамоат транспорти кераклиги, машиналар ҳовлиларга кирмаслиги лозимлиги ва резидентлар билан мулоқот зарурлигини қайд этишганди.

Йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш лойиҳаси

Глинка кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та:

Братислава кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та:

Миробод кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та:

Авлиё ота кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та:

Тарас Шевченко кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та:

Саид Барака кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та:

Моштабиб кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та:

Фидокор кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та:

Содиқ Азимов кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та:

Якуб Колас кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та:

Пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш қачон бошланиши ва қачон тугалланиши кўрсатилмаган.