Наманганда Malibu ва ВАЗ 2101 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ЙҲХБ.

15 ноябрь куни соат 09:30 ларда Косонсой — Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 22-кмда 1960 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган ВАЗ 2101 автомашинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқаётган вақтда чап томондан келаётган Malibu`ни ўтказиб юбормай, ҳаракатини давом эттирган.

Оқибатда икки машина тўқнашган. ВАЗ 2101 ҳайдовчиси жароҳат олиб туман шифохонасида вафот этган.