Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 20 ноябрь куни соат 9:00 дан 22 ноябрь соат 22:00 га қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Қатортол кўчаси билан кесишмасидан Фарҳод кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.