18 ноябрь куни Salam Air авиакомпаниясининг ҳаво кемаси илк бор Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу куннинг ўзида Маскат-Наманган-Маскат йўналишидаги авиақатновларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Авиакомпаниянинг А-320 русумли самолёти Намангандан Маскат шаҳрига 184 нафар йўловчини олиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикланиши хабар берилганди.Парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.

Маълумот учун, Salam Air нархлари арзонлаштирилган билетга эга лоукостер компания ҳисобланади. У 2016 йилда ташкил этилган. Ҳозирда 33 та йўналишда Яқин Шарқ, Осиё ва Европа давлатларига парвозларни амалга оширади.