Ичимлик сувидан қарздорликни ёпиб беришни ваъда қилган назоратчи-инспектор ушланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирда «Сирдарё сув таъминоти» компаниясининг Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспектори Э.М. фуқаро Д.Қ. хонадонидаги 3,7 млн сўм ичимлик сувидан қарздорлигини ёпиб бериш эвазига 1,7 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.