15 ноябрь куни дунё аҳолиси сони 8 млрд чегарасидан ўтди. Бу ҳақда БМТ ўзининг World Population Prospects 2022 прогнозларига асосланган ҳолда хабар берди.

Шунингдек, ҳисоботда айтилишича, 2030 йилда дунё аҳолиси 8,5 млрдга, 2050 йилда 9,7 млрдга, 2080 йилда эса 10,4 млрдга етиши прогноз қилинмоқда. Маълумотларда 2100 йилга келиб 2080 йилги ҳолат сакланиб қолиши кутилаётгани келтирилган.

Бундан ташқари, БМТ Ҳиндистон 2023 йилда дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланиши ҳақидаги прогнозни ҳам келтирмоқда.

Умуман олганда, дунё анча юқори суръатларда ўсишда давом этаётганига қарамай, рақамларнинг кўпайишига турли минтақалар ва мамлакатларнинг ҳиссалари бир-биридан кескин фарқ қилади. Туғилиш даражаси энг юқори бўлган мамлакатлар аҳоли жон бошига энг паст даромадга эга. Шундай қилиб, дунё аҳолисининг ўсиши вақт ўтиши билан дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида жамланган бўлиб, уларнинг аксарияти Саҳрои Кабирдан тортиб жанубий Африкагача жойлашган мамлакатлардир.

Умумий суратга қарайдиган бўлсак, Европада 2050 йилга келиб аҳоли сони 10%га камайиши кутилмоқда, Европа эса энг тез ўсувчи минтақа бўлиб қолмоқда.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, айни пайтда глобал ўртача кўрсаткичлар жиддий минтақавий фарқларни яширмоқда. Шундай қилиб, БМТ прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб аҳоли ўсишининг ярмидан кўпи бор-йўғи саккизта давлатга тўғри келади: Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания.