Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчаси, ТАТУ университети қаршисида 4 та машина иштирокида тўқнашув содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, 14 ноябрь куни соат 21:10 ларда Тошкент шаҳар Амир Темур кўчаси ТАТУ университети қаршисида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.К. бошқарувидаги Lada Vesta, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Л.М. бошқарувидаги Equinox, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz, йўл четида тўхтаб турган Nexia (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлди.


Воқеа сабаб Equinox автомобили ағдарилди. Автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.