Тошкентдаги Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасида Kai K5 ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ.

14 ноябрь куни соат 21:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасида 1999 йилда туғилган С.Т. бошқарувидаги Kai K5 ҳамда 2002 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги Spark иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиси 1991 йилда туғилган У.Ш. жарохат билан шифохонага юборилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.