11−13 ноябрь кунлари Бишкекда (Қирғизистон) самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 5 та — 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар берди.

Унда жанговар самбо баҳсларида -58 кг вазн тоифасида Лутфилла Сайдаматов кумуш, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса -65 кг вазнли Мухлиса Қодирберганова бронза медалига эга чиқди.

Достон Рўзиев (-58 кг), Сардор Олимжонов (-64 кг) ва Шерзод Исмонов (-79 кг, жанговар самбо) терма жамоа ҳисобига яна учта бронза медалини қўшиб қўйди.

Мусобақада 50 давлатдан спортчилар иштирок этди