Яқинда мактаб таътилилари бошланади ва Янги йилга ҳам озгина қолди. Агар бу тадбирни қандай қилиб ўтказиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, Asialuxe Travel миллий туроператори сизга ёрдам бериши мумкин.

Дубай — БААдаги ультразамонавий ва футуристик, илк онларданоқ ўз масштаблари, осмонўпар бинолари, бошқарувчисиз метроси, ҳашаматли савдо марказлари ва бошқалар билан ўзига ром қиладиган шаҳар. Бу ерга келиб, келажак қандай бўлишини кўриш мумкин бўлади.


Ушбу амирлик кўплаб рекордларга эга — дунёдаги энг баланд бино Бурж Ҳалифа, дунёдаги энг катта фаввора, дунёдаги энг катта чархпалак Ain Dubai, дунёдаги энг чуқур (60м) бассейн — ва бу Дубайнинг диққатга сазовор жойларининг ҳаммаси эмас.

Турли музейлар ва боғлар ҳар қндай ёшдаги болалар учун тоғри келади: Келажак музейи, Motion Gate, Legoland, Global Village, Aquaventure аквапарки, океанариумлар ва сафари-тур — булар ҳаммаси унутилмас хотиралар бўлиб қолиши мумкин.


Катталар эса SkyDive Dubai`дан сакраб, адреналинга тўлиб олишлари, чарчоқдан қутулишлари ёки Xline Dubai Marina зиплайнда учишлари ва маза қилиб шоппинг қилишлари мумкин.


Сиз ўзингизга муносиб — шаҳардаги актив ёки пляждаги тинчлантирувчи таътилни танлашингиз мумкин.

Ҳамёнбоп, ҳар бир қадамда қулайлик ва эътиборни кафолатлайдиган, кичкинтойлар учун ҳамма шароитларга эга бўлган шаҳардаги ёки оилавий меҳмонхоналар сизларни кутиб олишга тайёр.

БАА пойтахти — Абу Даби Туркияни эслатувчи ажойиб хизмат кўрсатиши, All inclusive тизими ва Форс кўрфазидаги оппоқ пляжлари, люкс меҳмонхона-резортлари билан алоҳида эътиборга сазовор. Шунингдек, бу ерда дунёнинг энг катта масжидларидан бири — Шайх Зайд оқ масжиди, дунёдаги энг тез аттракционларга эга Ferrari World парки, бетакрор Саадият ва Яс ороллари жойлашган.


Asialuxe Travel миллий туроператори сайёҳларнинг фақат чет элдаги эмас балки парвоз пайтидаги максимал хавфсизлиги, қулайлиги ва комфорти тарафдори. Айни дамда туроператор Тошкент-Дубай-Тошкент йўналишида ўз сайёҳлари ва ҳамкорларини Uzbekistan Airways қанотларидаги кафолатланган блок-жойлар билан таъминлайди.


Тўхташ мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати:

  • уч юлдузли Rove Dubai Marina;
  • торт юлдузли Millenium Place Marina;
  • беш юлдузли Stella Di Mare;
  • беш юлдузли Rixos The Palm;
  • беш юлдузли Rixos Marina Abu Dhabi;
  • беш юлдузли Raffles The Palm;
  • беш юлдузли Address Beach Resort.

Нархлар, парвоз ва йўналишлар ҳақида батафсил маълумотни сайт ёки (+998) 71−201−77−77 телефон орқали олишингиз мумкин. Шунингдек, Asialuxe Travel маҳсулотлари Ўзбекистоннинг барча турагентликларида мавжуд. Янада кўпроқ қулайлик ва тур пакетларга олдиндан буюртма бериш учун Asialuxe Travel мобил иловасини (Google Play va AppStore orqali) юклаб олиш тавсия қилинади.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/asialuxe
Telegram-гуруҳ: t.me/my_asialuxe
Telegram`даги қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Telegra`даги қайноқ турлар ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel

Реклама.