Қирғизистонда Кампир-обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафар фаол қамалди

Бишкек суди Кампир-Обод сув омбори ҳудудининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафарга яқин сиёсатчи ва фаолни қарийб икки ой муддатга ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қирғизистон Омбудсмани оммавий ҳибслар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашга ўтади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона «яқин вақт ичида» суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.

Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди

Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Президент бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев фармонига асосан ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида

Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Учтепа туман кенгаши депутати унга «сиёсий босим» ва «подполковник»нинг қўнғироқлари бўлаётганини маълум қилди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ўзини «ИИО подполковниги» деб таништирган одам уни орган биносига чақираётганини маълум қилди. У буни «сиёсий буюртма ва депутатлик фаолиятига босим» деб атади.

Бозорларда контрафакт хамиртурушлар кўпайган — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.

2023 йилда Қашқадарёда 207 мингта иш ўрни ташкил этиш вазифаси қўйилди

Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.

Ишончсизлик вотуми, ҳоким қарорларини бекор қилиш ва маош: Кенгашларнинг ваколатлари қандай кенгайтирилади?

Маҳаллий кенгаш депутатларининг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш таклиф этиляпти. Хусусан, улар ҳоким лавозимига номзодларни илгари суришлари, унга ишончсизлик билдиришлари, ноқонуний қарорлар ва сайловчилар ташаббуслари билан депутат мандатини бекор қилишлари мумкин бўлади.

Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда. Мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади, Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади.

Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас — молия вазири

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Ўзбекча гапириш». Онлайн курсларда ўзбек тили қандай ўргатилмоқда?

Мактабда ўн йиллик ўзбек тили таълими кўплаб русийзабонларга давлат тилида гаплашишни ўргатмади. Тилни ўрганишни бугун хусусий онлайн курслар таклиф этмоқда. «Газета.uz» учта шундай мактаб таъсисчиларидан дарсларни йўлга қўйиш ғояси, қийинчиликлар ва ўқувчиларнинг талаблари ҳақида сўради.

«Имловий дангасалик» ёхуд ўзбек тилининг ҳақиқий алифбоси қандай бўлиши керак эди?

«Жамиятимизнинг баъзи вакилларида бугунги кунда ҳам эскирган кириллни сақлаб қолиш ҳиссининг мавжудлигини улардаги она тили тушунчасидаги имловий бўшлиғи билан изоҳлаш мумкин», деганди Меҳрож Усмонов. У ушбу мақолада ўзбек тилининг ҳақиқий алифбоси қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритади.

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди

Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.

«Биз мамлакатларга шаҳарнинг барқарор тараққиёти ғоясини тушунишда ёрдам беришга тайёрмиз». Рим — Expo 2030 қандай бўлиши мумкин?

Ер юзида яшаш учун қулай шароитни сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг ўсиши фақат шаҳарларнинг барқарор ривожланиши натижасида бўлиши мумкин. Expo 2030 кўргазмасини Римда ўтказиш таклифи бўйича махсус элчи Ромео Орланди «Газета.uz» га барқарор шаҳар нима эканлигини ҳақида сўзлаб берди.