Қувайтда ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.

Мусобақанинг сўнгги кунида 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида энг яхши натижа қайд этган Дилшода Усмонова (6:55,41) олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, лангарчўпга таяниб сакраш дастурида Жасмина Мансурова 3,60 метр билан кучли учликдан жой олди ва жамоага бронза медалини тақдим қилди.

Умумий ҳисобда 7 та медаль ўз эгасини топди.

Олтин медаль:

Шарифа Давронова (узунликка сакраш ва уч ҳатлаб сакраш)

Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)

Нодир Норбоев (кўпкураш)

Дилшода Усмонова (2000 м, тўсиқлар оша)

Кумуш медаль:

Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)

Бронза медаль:

Жасмина Мансурова (лангарчўпга таяниб сакраш)