17 октябрь куни соат 13:30 ларда пойтахтнинг Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида МАN юк машинаси, автобус ва Nexia-3 автотраспорти иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ЙТҲга М.Н. бошқарувидаги МАN юк автомашинаси (тиркамали) Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, тормоз тизимида носозлик пайдо бўлган. Ҳайдовчи транспортни тўхтата олмай, олдинда шу йўналишда харакатланиб келиб, светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган А.Ф. бошқарувидаги МАN русумли йўловчи ташувчи автобуснинг орқа чап қисмига келиб урилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Оқибатда, МАN юк автомашинасини кабина қисми махкамланган жойидан узилиб ерга тушиш натижасида сирпаниб бориб светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Д.Г. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасига урилиб шикаст етказган.

Бошқарма хабарига кўра, ҳодиса натижасида тан жарохат олганлар йўқ.