Январь-cентябрь ойларида Ўзбекистонда 197 013 та никоҳ қайд этилди, бу 2021 йилнинг шу даврига (206,7 минг) нисбатан 4,7 фоизга кам. 1000 аҳолига никоҳланиш даражаси 7,4 промилле (ўтган йили — 7,9 промилле) ни ташкил этди.

Промилле — бирон-бир соннинг мингдан бир улуши ёки фоизнинг ўндан бир қисми.

Никоҳлар сони бўйича тўртдан уч қисмида Самарқанд вилояти етакчи бўлиб, бу ерда 22 329 та никоҳ қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона — 20955 та ва Қашқадарё вилоятлари — 20298 та никоҳ тузилган.

Шу билан бирга, 34 464 та ажралишлар қайд этилган, бу 2021 йилнинг 9 ойига нисбатан (29031 та) 18,7 фоизга кўп, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ҳар 1000 нафар аҳолига ажралиш коэффициенти 1,4 промиллени ташкил этди, бу сўнгги бир неча йил ичида январь-сентябрь ойларидаги энг юқори кўрсаткичдир (ўтган йилнинг шу даврида — 1,1 промилле).

Ҳудудлар бўйича энг кўп ажралишлар Тошкент шаҳрида — 4433 та ва Фарғона вилоятида — 3979 та қайд этилган. Ҳар 1000 нафар аҳоли сонига нисбатан пойтахт ва Сирдарё вилояти бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда — 2 промилле.

Сўнгги йилларнинг дастлабки уч чорагидаги никоҳлар ва ажралишлар статистик маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, 2017−2019 йилларда ушбу даврдаги никоҳлар сони барқарор равишда ўртача 194,5 мингтани, ажралишлар эса 23,6 мингтани ташкил этганини кўриш мумкин. 2020 йилдаги пандемия йилида никоҳлар сони 184 мингтага, ажралишлар эса 20 мингтага қисқарди.

2021 йилда, яъни тўққиз ойда никоҳлар сони кескин ошиб, 206,7 мингтага етган, бироқ ажрашган жуфтликлар сони ҳам ошган — 29 мингта. Жорий йилда ажралишлар сони ўсишда давом этди, никоҳланиш статистикаси эса камайди.

2015 йилдан 2022 йилга қадар январь-сентябрь ойлари учун никоҳлар ва ажралишлар статистикаси

2022

197 минг никоҳ (7,4 промилле)

34,4 минг ажралиш (1,4 промилле)

2021 йил

206,7 минг никоҳ (7,9 промилле)

29 минг ажралиш (1,1 промилле)

2020 йил

184 минг никоҳ (7,2 промилле)

20 минг ажралиш (0,8 промилле)

2019 йил

194,9 минг никоҳ (7,8 промилле)

23,6 минг ажралиш (0,9 промилле)

2018 йил

196 минг никоҳ (8 промиллк)

23,8 минг ажралиш (1 промилле)

2017 йил

192,7 минг никоҳ (8 промилле)

23,6 минг ажралиш (1 промилле)

2016 йил

176,1 минг никоҳ (7,4 промилле)

22,2 минг ажралиш (0,9 промилле)

2015 йил

186,1 минг никоҳ (8 промилле)

21,8 минг ажралиш (0,9 та промилле)