Йўлдош-3 мавзесидаги 54-сонли ёғоч уйнинг ҳовлисида тинчлик ҳукм сурмоқда. Шу ерда истиқомат қилувчи Зулхумор опа билан суҳбатимизга фақат кекса дарахтлар баргларининг шитирлаши аралашади. Аёл кўчиб ўтишни жуда хоҳлайди, чунки унинг уйи жануб томонга қийшайиб қолган.

«Мен ҳар лаҳзада пол остига тушиб кетишим мумкин», — дейди у тос ва унда чўмилаётган одамнинг оғирлигидан чириган тахталар устида зўр-базўр турган ваннасини таърифлар ўз ваннасини тарифлар экан.

Зулхумор опа туман ҳокими Ҳаёт Иноғомовнинг дарахтларни кесишга мораторий жорий этилгани сабабли ёғоч уйларда яшаётган аҳолини кўчириш кечикаётгани ҳақидаги баёнотидан хабардор. Бироқ гап мавзе ичида камдан-кам учрайдиган катта дарахтлар ҳақида гапираётганига ишончи комил.

«Мен «Қуёшли шаҳарча»да (ҳудуддаги сув кўнгилочар мажмуаси — таҳр.) ишлайман. Ичкарисида чинорлар бор. У қурилаётганда дарахтларга ҳеч ким тегмаган. Шунинг учун катта дарахтларга тегмасдан қуриш мумкин, — дея ишонч билдиради аёл. — Ҳовлиларда эса асосан мевали дарахтлар ўсади».

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

54-уйдан юз метрлар нарида қурилиш майдончасида болғалар тақир-туқури эшитилади. У ерда кўп қаватли турар-жой биноси бунёд этилмоқда. Кулранг қурилиш панжараси тубидан ўтган пиёдалар йўлаги ортида осмонга бўй чўзиб турган азим чинор негадир ҳеч нарсага халақит бермайди. Дарахт тожини ўз номи билан аталган кўча — Чинор узра ёйган. Узун бўйли дарахтларнинг баланд шохлари йўл бўйлаб бир-бирига боғланиб, хиёбонни ташкил қилади. Бу жойлар 2009 йилда қирғин қилинган Амир Темур хиёбонини эслатиб юборади.

Ёғоч уй муқимларидан бири, 87 ёшли Ғуломожжон Кенжаевнинг хотираларига кўра, 1966 йилда Йўлдош мавзеси пайдо бўлган ҳудуд ботқоқ жойлар бўлган. Чинор ва эманларни янги мавзе қурувчилари ва янги туман аҳолиси томонидан экилган. Ғуломжон Кенжаевнинг ўзи ҳам «ўрмон» барпо этишда қатнашиб, ҳовлисига гуллар ўтқазган, панжара бўйлаб эса жонли девор экиб чиққан. У, кўплаб кексалар сингари, яшашга яраб турган бу кулба учун сабр қилади, бироқ ёшлар ҳозирги ҳаёт шароитлари ҳақида қайғу билан гапиради.

«Ҳозир уч хонали квартирамизда тўртинчи авлод вояга етмоқда, — дейди Ғуломжон Кенжаевнинг келини Ховажон Шарипова, — оилада олти кишимиз, жой жуда кам, оломонга мажбурмиз. Тор хоналарда тиқилиб яшаймиз, ҳожатхонага навбат кутига мажбурмиз. Ҳатто уйимизга меҳмон ҳам чақира олмайман, уларни кутишга жойимиз йўқ».

Аёл бу ерга 1986 йилда кўчиб келган. Унинг сўзларига кўра, ёғоч коттежларда яшаш ёмон эмас эди, айниқса ёзнинг жазирамасида ва қаттиқ совуқда. Аммо тор ва вайронагарчиликдан ташқари, ёғоч уйларда яшаш хавфсиз эмас. Улар жуда тез алангаланади, шифер томи эса ёнғинни ўчиришни қийинлаштиради.

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

«Ёнғинлар турли сабабларга кўра: аҳолининг эҳтиётсизлиги ёки бахтсиз ҳодиса сабабли юзага келган. Ёнғин бир зумда бутун уйни қамраб олди ва ўт ўчирувчилар уни ўчира олмади. Бундай ёнғинлар пайтида бир-икки бўлак ёғоч парчаси одамлари билан ёниб кетди. Уларни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади, ичкарига қолиб кетишди», — дейди Ховажон Шарипова.

Унинг қўшимча қилишича, ёғоч уйларнинг барчасида сув иситгичлари ўрнатилган, чунки бу ерда иссиқ сув таъминоти мавжуд эмас. Иситиш тизими, аёлнинг сўзларига кўра, яхши йўлга қўйилган, аммо тизим баъзан ишдан чиқиб туради.

«Ёғоч уйлари муқимларининг кўплаб „ижарачилари“ бор — улар тахта каналари, сувараклар, сичқонлар», — дейди шу ердаги матбуот дўкони сотувчиси Любов. — Менда тахтаканаларга қарши аллергия пайдо бўлди. Кечаси ҳаво етишмаслигидан ухлаб бўлмайди. Бозордан сотиб олинган [ҳеч қандай восита] ёрдам бермайди. Хизматни қўнғироқ қилиб чақиришга тўғри келди. Икки хонали квартира учун биздан деярли 600 минг пул олишди. Аммо, кўрдингизми, улардан қутулишнинг иложи йўқ. Тахтаканалар ёғочни яхши кўради. Бу суюқлик деворларда турар экан, улар ташқарига чиқмайди. Кейин яна чиқади".

9-кварталдаги Хуршида Худайназарова ҳам худди шундай муаммо билан яшамоқда. Аэрозоллар ва квартира бўйлаб қўйиб чиқилган сичқон қопқонлари — фарзандлари учун катта хавф.

«Биз бу ерга 2015 йилда кўчиб келганмиз, — дейди аёл. — Дастлабки беш йил давомида бу ерда тўлиқ инсоний шароитда яшаш мумкин эди. Кейин уйимиз тўкилишни бошлади: қувурлар чиришни, поллар ёрилиб, ўпирилишни бошлади, томдан эса ёғингарчиликлар вақтида доимий равишда сув томчилаб турарди. Кейин у бутунлай тешилди, бир томонга қийшайди. Биз уни ёғоч тахталар билан ямашга ҳаракат қилдик, лекин бу қанча чидашини билмаймиз. Биз уй бўйлаб юришдан қўрқамиз, чунки у ана-мана устимизга қулаб тушадиганга ўхшайди».

Ёғоч уйлардаги квартиралар нархининг арзонлиги ва келажакда «снос»дан кейин янги уй олиш имконияти кўпчилик учун бу ердан кўчмас мулк сотиб олишга сабаб бўлган. Маҳаллий аҳолидан бири Татьяна Писаренко бу ерга 2013 йилда Тошкентнинг Чилонзор туманидан кўчиб келган. Энди аёл кўчиб ўтишни кутмоқда.

Татьяна Писаренко. Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

«Уйлар аллақачон чайқаляпти. Уларни бузиш вақти келган, — дейди у. — Ёз ўртасида бизни маҳалла қўмитасига чақиришди, аҳоли ўртасида сўров ўтказишди. Менга маълум бўлишича, 80 фоиз овоз берувчилар «снов»ни ёқлаб чиққан. Биздан янги қурилган уйлардан квартира ёки пул олишни хоҳлашимизни ҳам сўрашди. Кўчиш ҳақидаги хабарни эшитиб хурсанд бўлган эдик».

«Ёғоч уйлар бузилиши ҳақида 30 йил аввал, бу ерга кўчиб келганимизда айтишганди, — деб эслайди мавзу муқимларидан 77 ёшли Борис Рахимов. — Бу ердан кўчиб кетиш жуда қийин. Бу ерда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм суради. Шунинг учун, капитал таъмирлашга арзийди ва ёғоч уйлар ҳали кўп туриб беради».

Борис Рахимов. Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

Газета сотувчиси Любов ҳам баъзи ёғоч уйларнинг ҳолати чидаб бўлмас даражада эканини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли орасида метро қурилиши чоғида бузиб ташланган уйларнинг тахталари чиримаган, ҳатто смола ҳиди ҳам анқар экан, деган миш-миш юрибди.

Кўп аҳоли уй-жой мулкдорлари ширкатларига мажбурий бадалларни тўламагани учун вайрон бўлган уйлар шундай ҳолатга келди, деб ҳисоблайди Любов.


Фото: Ҳувайдо Ибрагимова / «Газета.uz».

«Ҳамма пул берганида, уйлар яхши ҳолатда сақланиб қоларди. Аммо ҳозир уларни нимадир қилиб бўлади, деб ўйламайман».

Шу билан бирга, биринчи қаватлар аҳолисининг кўчиб кетишга унчалик ҳам рўйхушлик беравермаслигига ишончи комил аёлнинг.

«Уларнинг томорқачалари бор. Бассейн қуриб олишган, ҳалинчак ўрнатишган, болалар билан сайр қилишлари мумкин. 16 қаватли бинода эса буларни қилишга ким ҳам рухсат берарди? Биз ҳам шаҳарда яшардик. У ер шовқинли ва ифлос. Бу ерда ҳеч бўлмаганда яшиллик бор, одамлар дачалардагидек яшайди. Шаҳардаги барча кўлларни қуритишди, &mdash дейди у шаҳар ривожланишидаги мувозанат ҳақида. &mdash Бу ёз бирор марта ҳам болалар билан ҳовузга боролмадик. Қиммат, бассейнларни ёқтирмайман ҳам. У ерда илгари кўл бор эди. Биз у ерда сайр қилардик ва у ерда унинг изини ҳам тополмадик».

Бироқ, Любов ҳақиқатан ҳам кўчиб ўтишни хоҳлайди. Аҳоли фақатгина қийнаётган ноаниқлик ва мавҳумликдан шикоят қилади. Ва янги уйларнинг қурилиш сифатидан ҳам.

Фото: Ҳувайдо Ибрагимова / «Газета.uz».

«Йўлнинг нариги томонида (Қипчоқ кўчасидан &mdash таҳр.) уйлар қуришди, бировнинг девори қулади, бировнинг ҳаммоми бузилди, деган гаплар қанча. Биз уни шундай қурамиз. Бундай қурилишга ишонч йўқ. Шунинг учун кўп одамлар бу бузилиб тушадиган уйдан кўра эски усул яхшироқ деб ўйлашади», &mdash дейди Лубов.

«Биласанми, бу ер қанчалар гўзал эди? Одамлар бу ерга ёзда музлаткичга келгандек келишарди, &mdash дейди тўртинчи кварталда яшовчи Валентина Савченко. &mdash Уч йил аввал бу ердан дарахтлар олиб кетилган. Ва кечаси улар арралашди: улар чопишди, олиб ташлашди, чопишди, олиб кетишди. Ҳокимликка шикоят қилгани бордик, энди ҳеч кимни дарахтларга яқинлаштирмаяпмиз. Бундай гўзалликни ўлдириш мумкин эмас. Монолит янги бинолар блоки ўрнига бу жой сайилгоҳга айлантирилса яхши бўларди. Бу ерда болалар ўйнашар, катталар эса дам олишарди. Биз яқинроқ жойларга кўчиб ўтишга розимиз, фақатгина шу дарахтларни сақлаб қолиш учун».

Болалигини Йўлдош мавзесида ўтказган журналист Никита Макаренко «Газета.uz»га берган интервьюсида бугунги кунда бу жойлар Тошкентнинг сунъий йўлдош тасвиридаги энг яшил нуқта эканлигини таъкидлади.

«Тошкентда яшил нарса қолмади. Ва у ерга борган ҳар бир киши тушуниб етадики, иқлим нуқтаи назаридан у ер бутунлай бошқа шаҳар, у жойда мутлақо бошқача микроиқлим ҳукмрон, чунки Йўлдошда доим соя бор. Дарахтлар бутун мавзени қоплаб олган», — деди Никита Макаренко.

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

Унинг фикрича, мавзенинг янгиланиши мавжуд экотизимга ҳурмат намунасига айланиши керак. Ушбу лойиҳани оладиган ишлаб чиқувчи битта квартални таъмирлаш мисолида фуқароларга маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш орқали экотизимни қандай сақлаш кераклигини кўрсатиши лозим, деб ҳисоблайди Никита Макаренко.

«Бу ҳудудни кўп хонадонли, кўп қаватли уйлар мавзесига айлантирмаслик керак, балки мана шундай икки қаватли, шаҳарча типидаги уй-жойлар қуриш лозим. Чунки битта ёғоч уйни бузиб, ўрнига айнан ўшандай икки қаватлисини қуриш — менимча, дарахтлар учун муаммо туғдирмайди. Ва бундай қурилиш Йўлдошда амалга оширилган ҳам — бу уйлар тез-тез ёниб туради ва ҳатто ўша уйлар турган жойларда ёнғин асоратлари бўлган доғларни кўришингиз мумкин, ёнган уйлар ўрнига эса баъзида дўконлар, кафелар қурилган ва бу экотизимга унчалик зарар етказмайди».

Никита Макаренко бундай сценарий амалга оширилса, Йўлдош пойтахтдаги энг қиммат кўчмас мулк жойлашган ҳудудга айланиш учун барча имкониятларга эгалигини тахмин қилди, чунки таунхауслар (кам қаватли тураржой ва бошқа ижтимоий бинолардан иборат шаҳарчалар — таҳр.) аслида ўрмонлар ичида жойлашган бўлади.

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

«Бундай лойиҳани амалга ошириш керак, лекин ҳеч қандай ҳолатда ҳам Янгиҳаёт туманида қурилаётган уй-жойларга ўхшамаслиги зарур. Ва, албатта, бундай вазиятда қандайдир ижтимоий кафолатлар ҳақида ўйлаш лозим. ҳозирги муқимлар учун лойиҳа: улар қаерда ва қандай яшашади. Ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилиш даркор. Жентрификация (шаҳар мавзеларини реконструкция қилиш — таҳр.) ҳеч қаерда оғриқсиз бўлмайди ва бунга жуда, жуда яхши тайёргарлик кўриш керак. Шошилишнинг ҳожати йўқ деб ўйлайман», — дейди у.

Никита Макаренко ўз хулосасида фуқаролар учун нима муҳимроқ деган саволни тарозига қўйишни таклиф қилди: квадрат метр яшаш майдоними ёки деярли 60 йилдан бери ўсиб келаётган ажойиб яшил майдон.

«Бундай мавзени қайтадан барпо қилиш учун бизда яна 60 йил борми?» — деб сўрайди журналист.

Янгиҳаёт тумани ҳокими Хаёт Иноғомов «Газета.uz» мухбири билан учрашувда ҳеч ким дарахтларни йўқотишни истамаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бир-икки йил аввал дарахтларни сақлаб қолиш учун ер усти метро қурилиши лойиҳаси ўзгартирилган. Дастлаб Чилонзор линиясининг Сергели участкасини Қўйлиқ шохобчаси билан ҳалқа қилиб ёпиш режалаштирилган эди. Бироқ лойиҳа қайта кўриб чиқилди, чунки 500 та дарахт хавф остида эди.

«Мен чинорларнинг 99 фоизини сақлаб қолишга ваъда бераман», — деди Хаёт Иноғомов ёғоч уйлар аҳолисини кўчиришда дарахтларни асраб-авайлаш ҳақида сўзлар экан. Уларнинг қириб ташланишини ўзим хоҳламайман. Жаҳонгир Обидович (Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев — таҳр.) ҳам хоҳламайди".

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Йўлдош мавзесида 5000 га яқин улкан чинор ва эман дарахтлари ўсмоқда. Аммо аниқ рақам ҳали ҳисоблаб чиқилмаган, деди туман раҳбари.

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».

«Ёғоч уйларни дарахтларга шикаст етказмасдан бузиш мумкин, лекин қуришнинг иложи йўқ. Котлован қазий олмаймиз. Табиатни сақлаб қолишни истаймиз, шунинг учун вариантларни кўриб чиқяпмиз», — деди Ҳаёт Иноғомов.

Унинг аниқлик киритишича, ёғоч уйларда яшаётган 15 764 нафар фуқарони кўчириш учун 178 360 квадрат метр уй-жой майдонини қуриш зарур. Қурувчиларга қанча квадрат метр қуришга рухсат берилиши ҳали номаълум. Бироқ ҳозирда қўриқ жойларда 60 йиллик ўсимликларни четлаб ўтиб, баландлиги 16 қаватдан ортиқ бўлмаган уйлар қуриш таклиф қилинмоқда.

«Ана, кўряпсизми, ана у ерда чиқиндихона турибди. Атрофда эса катта дарахтлар йўқ. Чиқиндиларни кўчириш, ўрнига уй қуриш мумкин», — деди ҳоким. Унинг тахминларига кўра, ёғоч уйлар аҳолисини кўчириш келгуси йилнинг бошида бошланиши мумкин.

Ҳаёт Иноғомовнинг қўшимча қилишича, ҳокимлик ёнида юзлаб улкан чинор ва эманлар ўсган истироҳат боғи жойлашган. Келгуси йилда такомиллаштирилиб, очилиши режалаштирилган. Бу соҳада пул етарли эмас эди.

«Икки йил ичида 50 минг туп дарахт экдик. Уларнинг 90 фоизи яшаб кетди, — дейди Ҳаёт Иноғомов. — Чунки биз ўз олдимизга шундай вазифа қўйганмиз: аввал суғориш тизимини қурамиз, кейин экамиз».

Шу билан бирга, Янгиҳаёт тумани ҳокими ёғоч уйларда яшовчилар фақат ўша ҳудудда қурилган уйларга жойлашиши мумкинлигини таъкидлади, чунки туманда бўш ерлар йўқ — барча ер участкалари аллақачон қурувчиларга сотилган.

Муродбек Юсупов, Ҳувайдо Ибрагимова, Абдурахим Раззоқов, Фарангиз Камолова муаллифлигидаги расмлар PressPhoto.Uz фотоагентлиги кўмагида суратга олинган.