Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида 2022 йил 7−18 октябрь кунлари Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen туристик компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида Олмаота — Тошкент — Қамаши — Китоб — Самарқанд — Хива — Бухоро — Хўжанд — Тошкент йўналишида бу йил иккинчи марта Orient Silk Road Express номли туристик чартер поезди ҳаракатланади.


«Ўзбекистон темир йўллари»нинг маълум қилишича, туристик чартер поезди Европа Иттифоқи ва бошқа бир неча давлатлар: Франция, Голландия, Бельгия, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британия ва Канада саёҳатчиларига хизмат кўрсатади.